“Милан” футболчиси бедарак йўқолди
Спорт
−
19 Октябрь 2023
6804Швециянинг “Норрчёпинг” клубида ижара асосида тўп сураётган “Милан” ҳужумчиси Эмиль Робак йўқолиб қолди. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берди.
Манбага кўра, 20 ёшли форвард 14 кундан бери ҳеч қаерда кўриниш бермаган. “Норрчёпинг” клуби ва Робакнинг оиласи ёш футболчига нима бўлганини билмайди. Робак икки ҳафта давомида клуб машғулотларида қатнашмади. Эмиль йўқолиб қолишидан олдин жамоадошлари билан гаплашмаган.
Қайд этилишича, “Норрчёпинг” спорт директори Робак билан боғланишга уринган, бироқ футболчи алоқага чиқмаган. Айни дамда маҳаллий ОАВда футболчининг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Робак 2020 йилдан бери “Милан” тизимида тўп суриб келаётганди. Унинг швед клуби билан шартномаси шу йилнинг ноябригача мўлжалланган.
LiveБарчаси