Мигрантлар рус тилини билиши керак – Горовой МДҲ дипломатларига
Олам
−
19 Октябрь
3430Россия Федерациясида ишлашни режалаштираётган муҳожирлардан энди Россия тарихи ва рус тилини билиш талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Россия ТИВда МДҲга аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
“Россияда ишлашни режалаштираётган хорижликлар, айниқса, мамлакатимиз қонунчилигини ва рус тилини билиши лозим”, дейди вазир ўринбосари.
Тадбирда Горовой хорижлик дипломатларга Россия миграция қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва хорижлик фуқароларнинг Россия Федерациясида бўлишини назорат қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида сўзлаган.
Горовой, шунингдек, чет эл фуқаролари Россия Федерациясига киришда қийинчиликларга йўл қўймаслик учун МДҲ мамлакатларидаги ҳамкорлар ўз фуқароларининг судланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўтказиш бўйича барча келишувларга риоя қилишлари кераклигига эътибор қаратган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Давлат Думасининг раиси Вячеслав Володин мамлакатда жорий йил якунигача миграция сиёсати билан боғлиқ 5 та қонун қабул қилиниши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси