Метронинг “Пахтакор” ва “Халқлар дўстлиги” бекатлари оралиғида ҳаракат тезлиги чекланганига изоҳ берилди

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” ва “Халқлар дўстлиги” бекатлари оралиғида поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги пасайтирилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК маълум қилди ва ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, “Пахтакор” ва “Халқлар дўстлиги” бекатлари оралиғидаги ер усти ҳудудида “Tashkent city” халқаро бизнес марказининг қурилиши кенг кўламда олиб борилмоқда, кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда. Метрополитен иншоотларига қўшимча босим таъсири ортишини олдини олиш мақсадида ушбу йўналиш бўйлаб метро поездларининг ҳаракатланиш тезлиги камайтирилган.

Ҳозирда “Халқлар дўстлги” бекатидан “Пахтакор” бекатигача асосий қурилиш ишлари бажарилган ва поездларнинг лойиҳада белгиланган тезлиги тикланган.

Бироқ “Пахтакор” бекатидан “Халқлар дўстлги” бекатигача қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва шу сабабли поездларни ҳаракат тезлиги камайтирилган.

“Метрополитен поездларининг белгиланган ҳаракат тезлиги қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг тикланади. “Тошкент метрополитени” УК келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг