Метрода аёл кишига шилқимлик қилган йигит қамалди
3-саҳифа
−
09 Апрель
8652Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг Чилонзор йўналишида электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёл кишига шилқимлик қилган йигит жазоланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа 01 апрель куни соат 14:10 ларда содир бўлган. 2003 йилда туғилган А.Н. ўзига нотаниш бўлган аёлнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Кеча, 8 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида А.Н. айбини тан олган ва ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, судланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 прим 1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, А.Н.дан Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонаси фойдасига озиқ-овқат учун 255.000 сўм миқдоридаги пул ундирилиши белгиланган.
LiveБарчаси