Метан “заправка”ларда чекловлар жорий қилинмоқда – “Ўзтрансгаз”
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2022
118599 ноябрдан эътиборан Ўзбекистондаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фақат белгиланган вақтлардагина фаолият юритади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бирламчи вазифа ҳисобланади.
Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.
"Ўзтрансгаз" амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтишини маълум қилган ва вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Энергетика вазирлиги ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Ўзбекистоннинг шарқий – Фарғона водийси вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётганини маълум қилганди.