Метан “заправка”лар очилди
Жамият
−
02 Февраль 19812 1 дақиқа
Бугун, 2 февралдан бошлаб метан “заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фақат Фарғона водийсида метан “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли метан “заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилганди.
Live
Барчаси