Наманганда “заправка”дан газ олаётган Nexia-2 портлаб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Наманганда автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида газ ёнилғисини тўлдираётган Nexia-2 машинасининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 20 июль куни ижтимоий тармоқларда Уйчи туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалган.

Бошқарманинг маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 19 июль куни соат тахминан 21:20 ларда Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Беруний” МФЙ, Абу Райҳон Беруний кўчасида жойлашган МЧЖга қарашли АГТКШда содир бўлган. Аниқланишича, Nexia-2 русумли автомашинанинг пропан газига мослаштирилган газ ускунасига метан гази қуйилиши оқибатида автомобилнинг газ баллони портлаган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган бўлиб, ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Шунингдек, ушбу ҳодиса юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушмаган.

Бошқарма фуқаролардан автомобилларга ўрнатилган газ баллон ускуналаридан фақат белгиланган техник талабларга мувофиқ фойдаланиш, газ жиҳозларининг турига мос ёқилғи қуйиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги автомобилларга пропан газ тўлдириш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида уч киши жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг