Meta'да силкиниш: компания яна 10 минг ходимини бўшатмоқчи

Технология

image

Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари ва Whatsapp мессенжерига эгалик қилувчи Meta Platforms Corporation 10 минг ходимини ишдан бўшатишга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бош директор Марк Цукерберг ходимларга берган баёнотида қисқартиришлар компаниянинг йиллик самарадорлик режасининг бир қисми эканини айтган.

Шунингдек, компания 5000 та мавжуд бўш иш ўринлари учун ходимларни ёллашдан бош тортган.

“Менимча, биз бу янги иқтисодий воқелик келгуси йиллар давомида сақланиб қолиши учун тайёр бўлишимиз керак”, дейди Цукерберг.

Компаниянинг техник бўлинмаларида биринчи қисқартиришлар апрель ойининг охирида, бизнес бўлинмаларида эса май ойининг сўнггида бошланади.

Бу Meta'да сўнгги олти ой ичида содир бўлган оммавий ишдан бўшатишларнинг иккинчи cценарийсидир. Ўтган йилнинг ноябрь ойида компания 11 минг ходимни ишдан бўшатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ходим Meta қисқартириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг