Мессининг синглиси Майамида автоҳалокатга учради
Спорт
−
23 Декабрь 3273 1 дақиқа
“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг синглиси Мария Соль Месси АҚШнинг Майами шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Nueva Rioja” хабар берди.
Манбага кўра, автоҳалокат оқибатида Мария Соль куйиш жароҳатлари, умуртқа поғонаси синиши, товон ва билак суяги синиши каби жиддий тан жароҳатларини олган. Шифокорлар унга узоқ муддатли ва кенг қамровли реабилитация зарурлигини билдирган.
Шу сабабли, у 2026 йилнинг 3 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган тўй маросимини номаълум муддатга қолдиришга мажбур бўлди. Мария Соль “Интер Майами” U19 жамоаси мураббийи Жулиан Ареллано билан турмуш қуриши керак эди.
АҚШда дастлабки даволанишдан сўнг, Мария Сол Месси реабилитация жараёнини давом эттириш учун ўзининг туғилган шаҳри Росариога қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси Калкутта шаҳридаги Cри Бҳуми спорт клубида ўзининг 21 метр баландликдаги ҳайкалини виртуал тарзда очилиш маросимида Ҳиндистоннинг машҳур актёри Шоҳруххон билан учрашган эди.
Live
Барчаси