Месси рекордлар уммонида сузишда давом этмоқда

Спорт

image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини 2022 йилнинг энг яхши плеймейкери деб топди.

Месси бу совринни бешинчи марта қўлга киритди (2015, 2016, 2017, 2019, 2022). Испаниялик Хавида тўртта шундай мукофот бор. Лионель 170 очко тўплаб, "Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричдан (115) 55 балл ва "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнедан (40) 130 балл кўпроқ натижа қайд этди. 

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган сўнгги Жаҳон чемпионатида Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан турнир ғолибига айланди. Ҳужумчи Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Турнир давомида у еттита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi Argentina

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг