Месси Икарди билан жанжаллашди. ПСЖга Агуэро керак
Спорт
−
23 Октябрь 2021 9258 1 дақиқа
Аргентина ва ПСЖ футболчиси Лионель Месси аргентиналик Мауро Икарди билан муносабатлари сабабли клуб раҳбариятидан Серхио Агуэрони жамоага олиб келишни сўради. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Лео жамоадоши Мауро Икарди билан жанжаллашиб қолган ва у билан ортиқ бир жамоада ўйнашни истамайди. Месси Мауро ва Серхио Агуэронинг ўзаро алмаштирилишини кутмоқда.
Маълумот учун, Агуэро жорий йилнинг июнь ойида “Барселона” сафига келиб қўшилган ва каталонияликлар билан 2023 йилгача шартнома тузган. Месси жамоадан кетгач, 10-рақамни унга таклиф қилишган, бироқ Серхио бу таклифни рад этганди.
Жорий мавсумда Икарди 11 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Ўз навбатида Агуэро “кўк-анорранглилар” сафида фақат битта расмий ўйинда майдонга тушди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь