Расман: Агуэро “Барселона”га ўтди

Спорт 4544
image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро “Барселона”га ўтди. Каталония клуби ўзининг “Twitter” саҳифасида маълум қилди.

Бунгача 32 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона”га ўтишдан олдин чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтаётгани хабар қилинганди. Агуэро каталонияликлар билан 2023 йилгача шартнома тузди.

Маълумот учун, Серхио Агуэронинг “Манчестер Сити” билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади. У 2011 йилдан бери “шаҳарликлар” сафида тўп суриб келаётганди. Агуэро “Сити” билан беш карра Англия чемпиони ва Кубоки соҳиби бўлган ва уч карра Англия Суперкубоги ҳамда олти карра Англия лига кубогини қўлга киритган.

Агуэро “Манчестер Сити”да 390 та ўйин ўтказиб, 260 та гол урган ва 73 та голли узатмани амалга оширган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
t
×