Месси Аргентина клубига ўтиши мумкин
Sport
−
11:44 410 2 minutes
АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2027 йил январь ойида Аргентинанинг “Ньюэллс Олд Бойз” жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Гонсало Калвигони маълум қилди.
“Бу мавзу ҳақида илк бор “Estadio 3” эфирида гапирдик. Лионель Месси ҳеч қачон “Ньюэллс”га қўшилишга бу қадар яқин бўлмаган! Бу 2027 йил январь ойида содир бўлиши мумкин”, деб ёзди журналист.
Месси 2023 йил ёзидан буён “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ва голли узатмалар бўйича етакчи ҳисобланади. Аргентиналик футболчи жамоа сафида 122 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 106 та гол урган. 2025 йилда эса барча мусобақаларда 43 та гол киритиб, клубнинг бир мавсумдаги тўпурарлик рекордини янгилаган.
Месси АҚШдаги фаолияти давомида MLS’да бир ўйинда гол ва голли узатмалар бўйича бир қатор рекордларни қайд этди. Аргентиналик юлдуз MLS тарихида кетма-кет бешта ўйинда икки мартадан гол урган биринчи футболчи бўлди. Шунингдек, у кетма-кет уч мавсумда камида 15 тадан голли узатма амалга оширган илк ўйинчи ҳисобланади. 2025 йилги плей-оффда эса бир мавсумда олтита гол ва тўққизта голли узатма қайд этиб, рекорд ўрнатди.
Месси 2024 ва 2025 йилларда MLS’нинг энг қимматли футболчиси деб топилди. У кетма-кет икки мавсумда ушбу совринни қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. 2025 йилги мавсумда 29 та гол билан лиганинг энг яхши тўпурарига ҳам айланди.
Ҳужумчи “Интер Майами” билан Лига кубоги, MLS кубоги, Чемпионлар кубоги ва Шарқий конференция чемпионлигини қўлга киритган. Унинг Америка клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил охирига қадар давом этади.
Live
All27 October