Месси билан шартномани эълон қилганнинг “Барселона“да келажаги йўқ – Куман

Спорт

image

Аввалроқ, “Барселона” клуби ва жамоа форварди Лионель Месси ўртасида тузилган шартнома шартларини акс эттирувчи суратлар Испания нашрларида тарқалиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Мессининг ушбу шартномага кўра, белгиланган йирик маоши клуб молиявий муаммоларининг сабаби сифатида кўриляпти.

Ушбу ахборотнинг тарқалиб кетиши юзасидан клуб бош мураббийи Рональд Куман ўз фикрларини билдириб ўтди.  

“Ким Мессининг шартномасини эълон қилган бўлса, унинг  “Барселона”да келажаги бўлмайди. Матбуотда Месси ҳақида ёзилганларнинг ҳаммаси ёвузлик билан қилинган. Бу қандай қилиб матбуотда пайдо бўлганини тушунишга ҳаракат қилишимиз керак.

Шу билан бирга, бор эътиборимизни мавсумга қаратишимиз лозим. Сўнгги пайтларда жамоа яхши ҳаракат қилмоқда. Кўплаб учрашувларда ғалаба қозондик. Биз шартнома билан боғлиқ масалага эътибор қаратишимиз шарт эмас, аммо “Барселона” ва Мессига зарар етказмоқчи бўлганлар бор”, дейди жамоа бош мураббийи Куман.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда “Барселона”нинг 1,2 миллиарддан ошиқ қарзи бор ва клуб банкротлик ёқасида. Ушбу қарзнинг катта қисми футболчиларнинг ойлик маошлари ҳисобига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси “Барселона“ Куман

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг