“Мен делегацияман”. Байден журналистларни ҳайратда қолдирди 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Қўшма Штатлар Пекин Олимпиадасига делегация юборадими ёки йўқми, деган саволга берган жавоби билан журналистларни ҳайратда қолдирди. Америка раҳбарининг сўзларини Оқ уй келтирмоқда.  

“Мен делегацияман”, деган Байден АҚШ Хитойга делегация юборадими, дея савол берган журналистларга. 

Журналистларнинг таъкидлашича, Байден нимани назарда тутгани номаълум ва унинг саволни тушунган ёки тушунмагани ҳам ноаниқ. АҚШ Президенти бу борада бошқа изоҳ бермаган. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.  

Манбаларга кўра, Олимпиадада Байденнинг ўзи ҳам, Америка ҳукуматининг бирорта аъзоси ҳам расмий мақомда қатнашмайди. Бу қарор АҚШ спортчиларининг Олимпиададаги иштирокига таъсир қилмаслиги маълум қилинган. Оқ уй хабарга изоҳ бермаган. 

Маълумот ўрнида, Пекинда Қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг