АҚШ Пекин Олимпиадасини бойкот қилмоқчи – ОАВ
Олам
−
16 Ноябрь 2021
5830АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилмоқчи. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, техник қарор ҳали якунига етмаган, бироқ бу борада Америка етакчисига тегишли тавсиялар берилган. Нашрнинг маъмуриятдаги манбаларига кўра, бойкот жорий йилнинг ноябрь ойи охиригача қабул қилинади.
Агар бойкот эълон қилинса, Президент ва бошқа Вашингтон расмийлари Хитой пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига бормайди. Ушбу чора Байденнинг Хитой етакчиси Си Цзиньп билан бугун, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган онлайн учрашувига алоқадор эмаслиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси халқаро ҳамжамиятни Хитой Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилишга чақирган эди. Унинг фикрича, дипломатик бойкот доирасида дунёнинг етакчи давлатлари раҳбарлари Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этишдан бош тортиши керак.
Маълумот учун, бойкот сиёсий ва иқтисодий кураш шакли бўлиб, бирор нарсага норозилик белгиси сифатида жисмоний шахс, ташкилот, корхона ёки давлат билан муносабатларни тўлиқ ёки қисман тугатиш, масалан, ишга ёллаш, ушбу корхона маҳсулотларини сотиб олиш ёки бирор бир нарсада қатнашишни тўхтатишни ўз ичига олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь