Мексикада майяларнинг йирик аҳоли пункти топилди
Олам
−
29 Октябрь
6926Америкалик антропологлар гуруҳи Мексиканинг жануби-шарқидаги Кампес штатида илгари номаълум бўлган йирик майя қабиласининг аҳоли пунктини топди. Бу ҳақдаги тадқиқот “Antiquity” илмий журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар 122 квадрат километр майдонда лидар – лазерли локатор ёрдамида тўпланган маълумотларни таҳлил қилган. Натижада олимлар Валериана деб номланган катта шаҳар аҳоли пунктини аниқлаган. Шаҳарнинг майдони 16,6 квадрат километрни ташкил этади ва у икки марказга эга бўлиб, улар ўртасидаги масофа тахминан 2 километр бўлган. Аҳоли пунктида 6,6 мингдан ортиқ иншоотлар мавжуд.
“Валериана шаҳрининг энг катта қурилган ҳудуди майя классик даврининг сиёсий пойтахти учун характерли бўлган барча белгиларга эга: бир нечта майдонлар кенг йўл билан боғланган, маъбуд пирамидалари, тўп ўйнаш майдони, дарё йўлини тўғон билан тўсиб қўйиш орқали ҳосил бўлган сув омбори”, дейилади тадқиқотда.
Бундан ташқари, ҳудудда эрамизнинг 150 йилларига қадар ташкил этилган аҳоли пунктларига хос меъморий мажмуа ҳам топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ археологлар Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда ўрта асрларга тегишли Тугунбулоқ ва Тошбулоқ номли иккита шаҳар қолдиқларини топган эди.