Мексикада 75 ёшли рефери рингда вафот этди
Спорт
−
15:52 734 1 дақиқа
Мексикада “Эль Бухо” тахаллуси билан фаолият юритган 75 ёшли рестлинг рефериси Херардо Херман Пинеда вафот этди. Бу ҳақда “N+” хабар берди.
Манбага кўра, ҳодиса кеча, 7 октябрь куни кечқурун Идальго штатидаги Минерал-де-ла-Реформа шаҳрида содир бўлган. Рингда “Эль Бухо” тахаллуси билан танилган рефери Херардо Херман Пинеда “Эль Хихо де Фишман” ва “Маскара Саграда” ўртасидаги жангни бошқариб бораётган эди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жанг давомида “Эль Хихо де Фишман” реферига рестлингдаги хавфли усуллардан бирини қўллаган. Шундан сўнг, Пинеда рингда ҳаракатсиз ҳолда қолган. Шоу тўхтатилиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган. Бироқ улар реферини қутқара олмаган ва унинг вафот этганини қайд этган.
Хабарларга кўра, “Эль Хихо де Фишман” қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган ва терговга жалб этилган. Ҳодисадан сўнг аренада мазкур шоуни ўтказиш учун тегишли рухсатнома бўлмагани аниқланиб, объект ёпилган.
Шоу ташкилотчиси “El Patron Espectaculos” Пинеданинг ўлимини тасдиқлаб, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Компания рестлерга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётганини, шунингдек, марҳумнинг оиласи ва уларнинг адвокатлари билан алоқада эканини маълум қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь