Мексика Конгрессида ўзга сайёраликлар жасади кўрсатилди (видео)
Олам
−
14 Сентябрь 2023
18939Мексика ҳукумати Конгрессдаги жамоатчилик муҳокамаси чоғида иккита ўзга сайёралик жасадини намойиш этди. Бу ҳақда “Lad Bible” хабар берди.
Ўзга сайёраликлар деб тахмин қилинган жасадларни уфолог (номаълум учар жисмлар тадқиқотчиси) Хайме Мауссан оммага тақдим этган. У ўз нутқида бу икки ашё Перудаги археологик қазишмалар пайтида топилганини айтган. Бу қолдиқларнинг ёши тахминан 1000 йил ҳисобланади. Бундан ташқари, мутахассис қолдиқларни таҳлил қилиш ердаги эволюция элементлари билан номувофиқликни кўрсатганини таъкидлаган.
"Улар конлардан топилган, диатом сувўтлари билан ўралган ва кейинчалик тошга айланган", дейди уфолог.
Хайме Мауссан қолдиқларнинг 30 фоизга яқин ДНКсини очишнинг имкони бўлмаганини қўшимча қилган. Шунингдек, у ўзга сайёраликларнинг ҳар бир қўлида учта бармоқ борлигини таъкидлаган.
"Биз коинотда ёлғиз эмасмиз, бу ҳақиқатни англаб этишимиз керак", дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитасининг аъзоси республикачи Тим Бурчетт ўзга сайёраликларнинг Ерга келганига бир асрдан ошганини айтганди. Бундан ташқари, Стенфорд университети профессори, иммунолог Гарри Нолан Нью-Йоркда бўлиб ўтган “Пентагон, ердан ташқари разведка ва ҳалокатга учраган номаълум учар жисмлар” конференциясида ўзга сайёраликлар Ерга ташриф буюргани ва ҳозир ҳам шу ерда эканини даъво қилганди. Собиқ разведка ходими ҳам Қўшма Штатлар ҳукумати ўнлаб йиллар давомида Ердан ташқаридаги ҳаётнинг далилларини топиб, яшириб келгани ҳақида гувоҳлик берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь