АҚШ ўзга сайёраликлар ҳақидаги далилларни яшириб келган - собиқ разведка ходими
Олам
−
03 Август 2023
15604Собиқ разведка ходимининг Қўшма Штатлар ҳукумати ўнлаб йиллар давомида Ердан ташқаридаги ҳаётнинг далилларини топиб, яшириб келгани ҳақида гувоҳлик берди. Бу ҳақда “Smithsonian magazine” нашри хабар берди.
Гувоҳ Девид Груш Вакиллар палатасида номаълум учар жисм (НУЖ)лар ҳақидаги тингловда Пентагон ҳалокатга учраган транспорт воситалари ва “инсонга тегишли бўлмаган” биологик қолдиқларни топиб олганини даъво қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати узоқ йиллардан бери ўзга сайёраликларнинг мавжудлиги ҳақида хабардор бўлган ва буни яшириб келган.
“Менинг гувоҳлигим ушбу мамлакатга хизмат кўрсатиш бўйича узоқ йиллик тажрибага эга бўлган шахслар томонидан менга берилган қонуний маълумотларга асосланади. Уларнинг кўпчилиги фотосуратлар, расмий ҳужжатлар ва махфий оғзаки гувоҳликлар шаклида ишончли далилларни ўз ичига олади”, деди у мажлисда.
Бу 60 йиллик танаффусдан сўнг Конгресснинг НУЖлар бўйича ўтказган иккинчи тингловидир. Шунга қарамай, ҳеч бир эшитиш Ердан ташқарида ҳаёт борлиги ҳақида аниқ далилларни очиб бермади. Грушнинг айтишича, у ҳеч қандай НУЖга шахсан гувоҳ бўлмаган ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб, ўз даъволарининг баъзи тафсилотлари бўйича аниқ маълумот беришдан бош тортган.
“Мен собиқ разведка ходими сифатида махфий маълумотларни ошкор қилганим учун қамоққа тушаман”, деди у барча тавсилотларни очиқлай олмаслигининг сабабини тушунтирар экан.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитасининг аъзоси Тим Бурчетт ҳам ўзга сайёраликларнинг Ерга келганига бир асрдан ошгани, шунча вақтдан буён эса маълумотлар яширилиб келинаётганини айтганди.
LiveБарчаси