Меган Марклнинг ёлғонлари фош бўлди
Олам
−
03 Апрель 2021
11321Шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклнинг ёлғонлари малика Диананинг биографи Эндрю Мортон томонидан ошкор қилинди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган.
Гап шундаки, америкалик журналист Опра Уинфрига берилган шов-шувли интервью давомида Меган Маркл бир неча бор ёлғон гапирган.
Биографнинг сўзларига кўра, Марклнинг у Буюк Британияда бўлган вақтида паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилгани, шунингдек, саройдан озод қилинмагани ҳақидаги гаплари бўҳтон.
Мортоннинг таъкидлашича, шаҳзода Гаррининг рафиқаси қирол оиласида яшаганида нормал ҳаёт кечирган.
Биографга кўра, Меган Марклни бир неча бор дўстлари билан ресторанларда ёки Кенсингтон саройи ёнидаги супермаркетдан чиқиб кетаётганида кўришган, буни унинг шахсий гувоҳига айланган танишлари ҳам тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди. Аммо шаҳзода Гарри Британия тахтига навбатда турган олтинчи шаҳзода бўлиб қолмоқда.