Медведев Қрим кўпригидаги портлаш учун Россия қандай жавоб қайтариши кераклигини айтди
Олам
−
10 Октябрь 2022
16048Россия Қрим кўпригидаги портлаш учун фақатгина террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш билан жавоб қайтариши керак. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев журналист Надана Фридрихсонга берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Медведев Қрим кўпригидаги портлашни теракт, деб баҳолаб, унда Украинани айблаган.
“Россиянинг бу жиноятга жавоби фақат террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш бўлиши мумкин. Худди дунёда қабул қилинганидек. Россия фуқаролари шуни кутмоқда”, дейди Медведев.
Унинг иддаосига кўра, “жиноятнинг буюртмачиси ва ижрочиси муваффақиятсиз Украина давлатидир”.
“Бу Киев режими томонидан содир этилган террорчилик ҳаракати ва қўпорувчиликдир. Ҳеч қандай шубҳа йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Барча ҳисоботлар ва хулосалар қабул қилинди”, дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Қрим кўпригидаги портлашни теракт деб атаб, уни Украина хавфсизлик кучлари уюштирганини айтганди.
LiveБарчаси