МДҲда ҳаво ҳужумидан мудофаа  қўшма тизими яратилиши мумкин

Олам

image

МДҲ мамлакатлари учун ҳаво ҳужумидан мудофаа минтақавий қўшма тизимини яратиш жуда муҳим. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг барчаси уни ривожлантириш истагини билдирган.

"Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг яратилиши – жуда муҳим воқеа. Айниқса, бу мамлакатларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун юқори технологияли ва қиммат жиҳозлардан иборатлигини ҳисобга олсак. Шунинг учун ҳамма бу таклифга нафақт рози бўлди, балки уни келажакда ривожлантириш истагини билдирди”, деган Путин Қирғизистонга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Сари-Шаган полигонида МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимининг машғулотлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун, мазкур машғулотлар 1995 йил 10 февралдаги МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини яратиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ икки йилда бир марта ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг