МДҲ етакчилари Душанбеда нималарга келишиб олди?
Олам
−
10 Октябрь 5631 2 дақиқа
Бугун, 10 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келишув ва қарорлар тўплами имзоланди.
Саммитда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
-
2026 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик тўғрисида қарор.
-
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бош котиби тўғрисида қарор.
-
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида протокол.
-
2023–2025 йилларда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси фаолияти тўғрисида қарор.
-
2026–2028 йиллар учун терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасида МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлик дастури тўғрисида қарор.
-
2026–2030 йилларда ташқи чегараларда чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича МДҲ давлатлари ҳамкорлик дастури тўғрисида қарор.
-
МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари томонидан халқаро назорат остидаги етказиб бериш тартибини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида шартнома.
-
2030 йилгача МДҲ давлатларининг ҳарбий ҳамкорлик Концепцияси тўғрисида қарор.
-
Минтақавий энергетик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Декларация ҳақида қарор.
-
1998 йил 6 мартдаги озодликдан маҳрум этилганларни жазони ўташ учун топшириш тўғрисидаги Конвенцияга Биринчи факультатив протокол.
-
1993 йил 24 сентябрдаги Қочқинлар ва мажбурий кўчирилганларга ёрдам тўғрисидаги келишув амалдаги кучини тугатиш тўғрисида протокол.
-
2005 йил 26 августдаги МДҲ давлатлари олий молиявий назорат органлари раҳбарлари ҳукуматлараро кенгаши тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақида қарор.
-
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги плюс” формати ташкил этиш тўғрисида қарор.
-
Трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида МДҲ давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ҳақида қарор.
-
Жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш (ювиш), терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқатилишини молиялаштиришга қарши ҳамкорлик тўғрисида МДҲ раҳбарларининг Баёноти ҳақида қарор.
-
БМТ тузилганининг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ҳақида қарор.
-
Чернобиль АЭС фожиасининг 40 йиллиги муносабати билан МДҲ давлат раҳбарларининг Баёноти ҳақида қарор.
-
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига МДҲ ҳузурида Кузатувчи мақоми бериш тўғрисида қарор.
-
МДҲ органларида меҳнат ҳақи тўлаш шартларини такомиллаштириш тўғрисида протокол.
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон раислигида ўтган саммит ишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусдан Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳамда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.
Live
Барчаси