МБ қайта молиялаш ставкасини ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
23 Июль 2020
4153Марказий банк бошқарувининг бугун, 23 июлдаги навбатдаги йиғилиши қарорига асосан, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолинди.
“Ушбу қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди”, дейилади МБ расмий баёнотида.
Таъкидланишича, пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди.
Шунингдек, фоиз ставкалари карантин даврига қарамасдан I ярим йиллик якунлари бўйича ижобий иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун шароит яратди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида нархларнинг нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляция прогнозидан бироз оғиши кузатилди.
Бунда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи кейинги бошқарув йиғилишларига қолдирилди ва инфляция пасайиш динамикасининг барқарор даражада шаклланишидан келиб чиқилади.
Коронавирус пандемияси юзага келгунга қадар, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз 16 фоиз даражасида сақлаб қолганди. Жорий йил 14 апрелда эса ушбу кўрсаткич 1 фоизга туширилганди.