МБ асосий ставкасини пасайтирди
Жамият
−
14 Апрель 2020
6546Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди. Бу ҳақда МБнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.
Марказий банк Бошқарувининг бугун, 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.
Ушбу қарор бўйича батафсил эртага, 15 апрель куни Марказий банк Раиси иштирокидаги онлайн брифингда маълумот берилиши кутиляпти.