Маймун чечаги пандемия деб эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Турли олимлар гуруҳларини бирлаштирган Жаҳон саломатлик тармоғи коалицияси (World Health Network, WHN) маймун чечагини пандемия деб эълон қилди.

WHN вакиллари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ҳам яқинлашаётган йиғилишида маймун чечагини пандемия деб эълон қилишга чақирди.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 2100 дан ортиқ маймун чечаги билан касалланиш ҳолати аниқланган. Ушбу касаллик билан касалланган беморлар АҚШ, Канада, Испания, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларда аниқланган.

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

маймун чечаги

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг