Мавсумни бир сўз билан ўртача ўтди, дея оламан – Файзуллаев
Спорт
−
23 Май
2479ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Владимир Федотов жамоасининг жорий мавсумдаги натижалари ҳақида фикр билдирди.
“Бир сўз билан айтганда, ЦСКА учун мавсум ўртача даражада ўтди. Биз Россия кубоги финалига чиқа олмадик ва мавсумни соврин билан якунлашни хоҳлагандик. “Зенит”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик, бу лотерея”, дейди Файзуллаев.
Маълумот учун, Россия Премьер-лигасининг 2023/2024 йилги мавсуми 29-туридан сўнг ЦСКА 45 очко жамғариб, турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Файзуллаев ўтган ёздан бери армиячилар жамоасида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Ўзбекистонлик футболчининг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган ва келишувни яна 12 ойга узайтириш имконияти мавжуд. Ҳозирда “Transfermarkt” онлайн портали Аббосбекнинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик эксперт Файзуллаевни Европанинг гранд жамоаларида тўп тепадиган даражага чиққанини айтганди.
LiveБарчаси