Файзуллаев аллақачон Европа даражасига чиқиб бўлган – эксперт
Спорт
−
22 Май
10674Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев аллақачон Европа даражасига чиқиб бўлган. Бу ҳақда россиялик футбол эксперти Евгений Алдонин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
“Файзуллаев ёрқин ўйини билан ажралиб турибди, у мавсум кашфиётига айланди. “Балтика”дан Данила Козловни ҳам алоҳида таъкидлашим мумкин. Аббосбекка келсак, у ҳали ёш бўлса ҳам, ўз ишини қойилмақом қилиб бажармоқда”, дейди Алдонин.
Экспертнинг сўзларига кўра, Европада ҳамма 20 ёшидаёқ юқори савияда ўйнаяпти. Файзуллаев ҳам ривожланишда давом этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Россия чемпионатида 10+ очко йиғган энг ёш футболчига айлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь