Файзуллаев Россия чемпионатида 10+ очко йиғган энг ёш футболчига айланди
Спорт
−
21 Май
3895Москванинг ЦСКА клуби Россия чемпионатининг 29-турида “Пари НН” жамоасини 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур ўйинда “армиячилар”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев иккита голли узатмани амалга оширди.
Шундай қилиб, 20 ёшли ЦСКА ярим ҳимоячисининг Россия чемпионати жорий мавсумидаги самарали ҳаракатлари сони 11 тага етди, яъни Файзуллаев РПЛда 4 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширди. Бу натижа учун ўзбекистонлик футболчига 21 та ўйин етарли бўлди.
Россия чемпионатининг жорий мавсумида Файзуллаев 10+ статистика қайд этган энг ёш футболчи бўлди. Бу натижа орқали Аббосбек Константин Тюкавин (21 ёш), Бенжамин Гарре (23), Эдуард Сперцян (23), Максим Глушенков (24), Егор Голенков (24) ва бошқа футболчиларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, мамлакат биринчилигининг кейинги турида ЦСКА 25 май куни ўз уйида “Урал” билан баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь