Матвиенко Украинага босқинни тўхтатиш шартини айтди

Олам

image

Россия Украинадаги “махсус ҳарбий операция”ни тўхтатишга тайёр. Фақат бу жараён Москва таклиф қилган шартлар асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко G20 мамлакатлари парламентлари спикерлари саммитида сўз очди. 

Аввалроқ украиналик парламентарийларга музокараларни бошлашни таклиф қилган сенатор келишувларнинг мавзуси Россия Федерацияси таркибига қўшиб олинган тўртта янги ҳудуд билан боғлиқ бўлмаслиги кераклигини алоҳида урғулади.

“Бу ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас, у аллақачон бизнинг, Россиямизнинг бир қисми. Аммо биз кейинги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёрмиз, лекин Россия таклиф қиладиган шартлар асосида”, дейди Матвиенко. 

Унинг айтишича, айни пайтда федерал марказ ва янги субъектлар –Донецк ва Луганск халқ республикалари (Ўзбекистонда тан олинмаган – таҳр.), Херсон ва Запорожье вилоятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг келажакдаги тузилмаси муҳокама қилинмоқда. 

Матвиенко Индонезиядаги G20 парламенти спикерлари саммитида Россия вакили. Унда сенатор Украина парламент делегациясини музокаралар столига ўтиришни таклиф қилиб, Россия инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади. Унинг урғулашича, Россия бир неча бор Украина ичидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилган, келишувларга амалда эришилган, аммо Украина ўшанда ташқи назорат остида бўлиб, бу келишувлардан воз кечган.


Мақола муаллифи

Теглар

Валентина Матвиенко Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

761

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг