Матвиенко Украинага таклиф билан чиқди. Бу Путиннинг сигналими?
Олам
−
06 Октябрь 2022
20224Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Украина парламент делегациясини G20 мамлакатлари парламентлари спикерлари саммитига таклиф қилиб, Россия инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
“Келинг, бугун парламент йигирматалиги платформасида музокаралар столига ўтирайлик. Россия парламенти, Украина парламенти. Келинг, бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилайлик, келишувлар топайлик”, дейди Федерация Кенгаши спикери.
Матвиенконинг таъкидлашича, Россия бир неча бор Украина ичидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилган ва келишувларга амалда эришилган.
“Аммо, афсуски, Украина ўшанда ташқи назорат остида бўлиб, бу келишувлардан бош тортди. Биз яна айтамиз: биз музокаралар тарафдоримиз, биз мулоқот тарафдоримиз, биз бу инқирозни тинч сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз. Келинг, музокаралар олиб борамиз ва музокаралар столига ўтирамиз”, деб украиналик ҳамкасбларини чақирди Матвиенко.
У, шунингдек, Буюк Британия ўз тарихи давомида кўплаб давлатларни бир неча бор босиб олганини, НАТО Югославияни бомбардимон қилганини, Ироқ ва Ливияни босиб олганини эслади.
“Мен бу мавзуни давом эттиришим мумкин эди. Бунинг учун инсоннинг маънавий ҳуқуқи бўлиши керак. Кимнидир айблашдан олдин, биз айтганимиздек, ойнага қаранг”, дея таъкидлади Матвиенко.
У, шунингдек, озиқ-овқат ва энергетика инқирози учун Россия жавобгар эканлиги ҳақидаги айбловларни рад этди.
“Нега касал бошдан соғлом фикр кутяпсиз? Сиз Россия газини Европага етказиб беришни тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилдингиз, ҳатто кимдир Европага газ етказиб бериш учун ишончли иккита қувур бўлмиш “Шимолий оқим 1” ва “Шимолий оқим 2”ни портлатиб юборди. Биз таъкидлаймиз: буни ким ва кимнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда қилган, холисона аниқлаб олинг. Бу умумевропа инфратузилмаси. Ушбу газ қувурлари Европанинг бешта давлати компаниялари томонидан яратилган”, дейди парламент юқори палатаси раиси.
Маълумот учун, кеча, 5 октябрь куни Индонезия пойтахтида Йигирмалик (G20) гуруҳига кирувчи давлатлар парламентлари спикерларининг саккизинчи саммити очилди.
Парламентлар спикерларининг саккизинчи саммити G20 мамлакатлари етакчилари саммити арафасида ташкил этилмоқда. Устувор мавзулар орасига барқарор ривожланишни тезлаштириш, яшил иқтисодиёт, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, иқтисодий муаммолар, самарали парламент, жонли демократия, ижтимоий инклюзия, гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш киради.
LiveБарчаси