Мутахассис фарзандини мактабга юбораётган ота-оналарга тавсиялар берди

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7-14 сентябрь кунлари оралиғида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини бошлади. Айни вақтда республикадаги 10 мингга яқин мактабнинг 2 550 таси фаолиятини анъанавий равишда давом эттирмоқда. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова фарзандларини мактабга юбораётган ота-оналарга тавсиялар билан чиқди. 

Мутахассисга кўра, ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак. У ота-оналарга қуйидаги тавсияларни бермоқда: 

•    шу ўринда  психологлар  тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;

•    фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;

•    карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг  кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;

•    фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг.

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

•    қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;

•    совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);

•    фақат тоза ичимлик сувини ичиш;

•    жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;

•    чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;

•    нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;

•    кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

“Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг”, дейди Барно Абдусаматова. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Барно Абдусаматова

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг