Маск яна дунёнинг энг бой одами бўлди
Бу қизиқ
−
25 Июль 2023
9079Tesla асосчиси ва Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск Forbes журнали талқини бўйича дунёнинг энг бой одамлари рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилди. Бу ҳақдаги маълумот нашр сайтида келтирилган.
Нашрга кўра, Маскнинг бойлиги 4,2 миллиард долларга ошган ва ҳозирда 240,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арно 234,6 миллиард долларлик бойлиги билан иккинчи ўринга тушиб кетган.
Amazon корпорацияси асосчиси Жефф Безос, Oracle корпорацияси асосчиларидан бири америкалик Ларри Эллисон ҳамда Microsoft асосчиси Билл Гейтс сайёранинг энг бой одамлари бешлигидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter эгаси Маск платформанинг номини Xʼга ўзгартирганди. Кечадан бошлаб Twitter фойдаланувчилари экранларида компаниянинг рамзи бўлган қушча ўрнига X белгиси кўриниш беришни бошлади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь