“Twitter” энди йўқ
Технология
−
24 Июль 2023
10642Twitter эгаси Илон Маск платформанинг номини Х'га ўзгартирди. Бугундан бошлаб Twitter фойдаланувчилари экранларида компаниянинг рамзи бўлган қушча ўрнига Х белгиси кўриниш беришни бошлади.
Маск бир неча йилдан буён қўл остидаги барча компания ва лойиҳаларни Х номи остида бирлаштиряпти. Хусусан, у 1999 йилда асос cолган Банк хизматлари соҳасидаги стартапига х.com номини берган. Шу йил апрель ойида эса Twitter холдинг компанияси Х Corp деб ўзгартирилди. Бундан ташқари, Маскнинг коинот тадқиқотларига ихтисослашган SpaceX ташкилоти ҳам анча машҳур. Ўтган ҳафтада эса тадбиркорнинг сунъий интеллектга асосланган янги компанияси ҳам хAI номини олди.
Бугундан бошлаб ушбу рўйхатга Twitter ҳам қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Илон Маск Twitter анъанавий қушча белгисидан воз кечгани ва компания ребрендинг жараёнида эканлиги ҳақида маълум қилди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь