Марснинг ландшафтини акс эттирувчи янги сурат эълон қилинди
Бу қизиқ
−
27 Декабрь 2023
5159NASA Марснинг географик ландшафтини акс эттирувчи янги сурат билан бўлишди. Суратни "Mars Reconnaissance Orbiter" станцияси ўзининг веб-сайтида эълон қилди.
Расмда Қизил сайёра юзасида қовурғали чизиқлар кўринишидаги ажойиб нақшлар тасвирланган. Бу чизиқлар аста-секин ландшафт бўйлаб ҳаракатланадиган муз излари ҳисобланади.
Сурат NASA’нинг 2006 йилда Қизил сайёра атрофидаги орбитага чиқарилган Марсни ўрганиш учун мўлжалланган Mars Reconnaissance Orbiter (MRO) кўп функцияли автоматик сайёралараро станцияси томонидан олинган.
Олимлар бу ҳодисани “муз оқими” деб аташди. Уларнинг фикрига кўра, бу вақтда музнинг ўзи тошлар ва тупроқни тортади, натижада харакатланувчи жўяклар пайдо бўлади. Бундай нақшларнинг шаклланиши учун минглаб йиллар керак бўлиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, муз шаклланиши фан учун катта қизиқиш уйғотади, чунки улар Марс иқлими тарихини ўрганиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 декабрь куни сўнгги олти йил ичида қуёшда энг кучли Х2,8 интенсивликдаги чақнаш қайд этилган эди.
LiveБарчаси