Марказий Осиё ва Хитой “Абадий дўстлик” тўғрисида келишувга эришди
Олам
−
17 Июнь 7672 2 дақиқа
Бугун, 17 июнь куни “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити якунлари бўйича давлат раҳбарлари Остона декларациясини имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Остона декларациясидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида ўтган тадбирда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни устувор йўналишларда кенгайтириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.
Саммит якунлари бўйича давлат раҳбарлари қуйидаги ҳужжатларни имзолади ва қабул қилди:
- Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;
- Марказий Осиё-Хитой Иккинчи саммитининг Остона декларацияси.
- Марказий Осиё мамлакатлари саноат бошқармалари ва Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Марказий Осиё-Хитой мамлакатлари иқтисодиёт ва савдо вазирликлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Марказий Осиё-Хитой мамлакатлари иқтисодиёт ва савдо вазирликлари ўртасида тўсиқсиз савдо соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Марказий Осиё-Хитой мамлакатлари “Яшил минераллар” соҳасида сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми;
- Хитой-Марказий Осиё-Европа тезкор темирйўллари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги меморандум;
- Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида “Бир камар, бир йўл” ташаббусини сифатли амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси;
- Марказий Осиё-Хитой формати доирасида фуқароларнинг ўзаро саёҳати учун қулай шарт-шароитлар яратиш ташаббуси;
- 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма маданий-гуманитар тадбирлар дастури.
- Марказий Осиё давлатлари божхона хизматлари ва Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси ўртасида божхона таваккалчилигини бошқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Марказий Осиё давлатлари божхона хизматлари ва Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси ўртасида ноаниқ текширув ва имиджни интеллектуал аниқлаш соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Хитой ва Марказий Осиё ўртасида халқаро ташиш учун рухсатномалар беришни соддалаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- Хитой ва Марказий Осиё транспорт департаментлари ўртасида барқарор транспорт соҳасида гуманитар алмашинувлар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми.
Live
Барчаси