Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ҳарбийлари қўшма машғулот ўтказади
Олам
−
04 Апрель 2024 6900 1 дақиқа
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон жорий йилнинг июль ойида “Бірлестік-2024” қўшма тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, машғулотлар Қозоғистондаги "Оймаша" полигонида, шунингдек, Каспий денгизидаги Токмак бурнида бўлиб ўтади.
“Қуролли можаролар зонасини аниқлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифаларини бажариш бўйича чора-тадбирлар кўрилади”, дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари вакиллари иштирокида конференция бўлиб ўтган, унда иштирокчилар манёврларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бир қанча масалаларни муҳокама қилган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь