Марказий банк фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистон Марказий банки фейк ва фирибгарлардан огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг тегишли баёноти эълон қилинди.

Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун Telegram мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома ва ҳужжатлар расмларини юбориш ҳолатлари учрамоқда.

Фуқаролар ёлғон хабарларга алданиб, фирибгарларга ўзининг шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодларини (OTP) бериши, шунингдек, телефон қурилмасига зарарли иловаларни ўрнатиши натижасида банк карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган сохта профиллардан хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, юборилган шубҳали ҳаволаларни босмаслик, зарарли (APK) иловаларни телефонга ўрнатмаслик ҳамда ушбу фойдаланувчини “блоклаб қўйиш” тавсия этилади.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Марказий банк фуқароларнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётгани  юзасидан огоҳлантириш билан чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Марказий банк фейк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг