Марғилонда Lacetti тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Кеча, 25 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида Lacetti тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, D-087 – “Марғилон шаҳар-Қува-Марҳамат шаҳар” автомобиль йўлининг 7-километрида, “Ўрда таги” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti-2 русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланётган Volkswagen русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тез тиббий ёрдам автомобили йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Миробод туманида Ford русумли тез ёрдам машинаси Audi билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетган эди. ЙТҲ оқибатида Ford ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Марғилон Lacetti тез ёрдам машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг