Тошкентда тез ёрдам машинаси Audi билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 5709 1 дақиқа
Бугун, 6 сентябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳар, Миробод туманида тез ёрдам машинаси Audi билан тўқнашиши оқибатида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 02:50 ларда Миробод тумани, Афросиёб кўчасидаги 12А уй қаршисида Audi русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, Тез тиббий ёрдамга тегишли Ford махсус транспорт воситаси билан тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Ford ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тез ёрдам машинаси Spark автомобили билан тўқнашиб кетган эди. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси