Тошкентда тез ёрдам машинаси Lacetti билан тўқнашди

3-саҳифа

−

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lacetti автомобили тез тиббий ёрдам машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 29 октябрь куни соат 15:00 ларда М.Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида содир бўлган.

1985 йилда туғилган Б.У. бошқарувидаги Lacetti автомобили 1979 йилда туғилган Ж.А. бошқарувидаги Ford русумли тез тиббий ёрдам машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Ford автомобилидаги йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Toyota ва Tracker-2 русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг