Тошкентда Spark тез ёрдам билан тўқнашди
3-саҳифа
−
14 Июнь 3379 1 дақиқа
Кеча, 13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тез ёрдам машинаси Spark автомобили билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 19:45 ларда Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Қўрғонтепа кўчалари чорраҳасида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ва 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Ford русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида Equinox автомашинаси тез ёрдам автомашинаси билан тўқнашиб кетганди.