Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши ёпиқ судда кўрилмоқда

3-саҳифа

image

Жорий йил октябрь ойида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар берилганди. Мазкур иш юзасидан суд бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2016 йилда туғилган қизга нисбатан қилинган номақбул ҳаракат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан иш очилган. Мазкур ишнинг жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида кўриб чиқилиши бошланган.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади. Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, айбланувчи – 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. жорий йилнинг 16 октябрь куни қочиб кетган ва шу куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. У олдин ҳам, аниқроғи, суднинг 2018 йилдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган, бироқ 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг ажрими билан маҳкум манзил колонияга ўтказилган.

Жорий йил октябрдаги ҳолат ортидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими сафдори Ш.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ишнинг бориши жамоатчиликка маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон номусга тегиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг