Мансабдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
Жамият
−
10 Январь
3040Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.
Билдирилишича, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
“Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, дейди Бурҳонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила аъзоларига Поп тумани ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинганди.
LiveБарчаси