“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун қайси органларга нисбатан татбиқ этилади?

Жамият

image

Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов бугун, 7 июнь куни ўтказилган матбуот анжуманида Президент томонидан бир неча кун олдин имзоланган ва 6 ойдан сўнг кучга кирадиган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг қайси ташкилот ва органларга нисбатан қўлланилиши билан боғлиқ саволга жавоб берди. 

“Биринчи навбатда бу давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат муассасалари, давлат унитар корхоналари, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади”, дейди Адлия вазири ўринбосари.  

Каримовнинг сўзларига кўра, давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжуд ва шунинг учун қонунга амал қилишда битта қоида белгиланган. Яъни давлат органлари ва юқорида таъкидланган идоралар томонидан ташкил этилган ташкилотларда ҳам агар унинг улуши 50 фоиздан юқори бўладиган бўлса, бу ҳолатларда давлат харидлари қисмига нисбатан ушбу қонун тўлиқ амал қилади. 

“Рақамларни келтирадиган бўлсам, унинг таъсир доираси қанчалик кенглигини шу рақамларда ҳам кўриш мумкин. Қонун 69 та давлат органларига, 220 та маҳаллий давлат ҳокимият органларига, 26 400 та давлат муассасаларига, 503 та давлат унитар корхоналарига, 23 та давлат мақсадли жамғармаларига, 153 та давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади. Юқорида айтилган давлат харидларига нисбатан татбиқ этиладиган қисми эса қарийб 2 мингдан ортиқ бўлган корпоратив буюртмачиларга давлат харидлари соҳасида татбиқ этилади”, дейди Алишер Каримов.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made