Манчини Саудия Арабистони терма жамоасида иш бошлайди

Спорт

image

Италиялик таниқли мутахассис Роберто Манчини Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, мураббий мамлакат миллий терма жамоаси билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. У Саудияда йилига 40 миллион евро атрофида маош олади.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони футбол федерацияси “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг рад жавобидан сўнг Манчинига мурожаат қилган. 

Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасини бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида “Скуадра Адзурра” 2020 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиқди, бироқ 2022 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Кейинроқ Манчини Италия футбол федерацияси президенти билан келишмовчиликлар туфайли истеъфога чиқди. Федерация яқин кунларда янги бош мураббий номини эълон қилмоқчи. Антонио Конте ва Лучано Спалетти бўш турган лавозимга даъвогарлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Роберто Манчини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг