“Ман Сити” 35 йиллик антирекордини такрорлади
Спорт
−
10:27
915“Манчестер Сити” ва “Фейеноорд” жамоалари тўқнаш келган Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) умумий босқичининг 5-тур учрашувида 3:3 ҳисоби қайд этилди ва шу тариқа "шаҳарликлар" охирги 35 йилдаги ўзига тегишли бўлган антирекордини такрорлади. Бу ҳақда “Opta Sports” хабар берди.
Манбага кўра, бу 1989 йилнинг май ойидан бери биринчи марта “Манчестер Сити” учта гол фарқи билан олдинга чиққан ўйинда ғалаба қозона олмади. 35 йил олдин клуб бунақа натижани Англиянинг иккинчи дивизионида “Борнмут” билан ўйинда (3:3) қайд этганди.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” ғалабасиз сериясини олтита ўйинга етказди. Аввалги беш учрашувда Хосеп Гвардиола жамоаси фақат мағлубият аламини тотиб кўрди. Клуб ЕЧЛ умумий турнир жадвалида 8 очко билан 15-ўринда бормоқда. Бугун, 27 ноябрь куни 5-тур ўйинлари давом эттирилади ва Гвардиола шогирдларининг турнир жадвалидаги ўрини янада ёмонлашади.