Мамлакатимиз йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди – Қирғизистон Президенти

Олам

image

Қирғизистон Хитойдан олган қарзлари сабаб кўплаб давлат объектларидан маҳрум бўлиши мумкин. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қарзлар масаласида фикр билдириб, собиқ Президент Алмазбек Атамбоев шундай келишувлар тузганини айтиб ўтди.

Жапаров “Кабар” ахборот агентлигига оиласининг адвокати Акин Тўқталиевнинг Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси раҳбари лавозимидан бўшатилишига изоҳ берган.

“Давлат хизматида бу менинг адвокатим, дўстим ёки қариндошим деган тамойил бўлмаслиги керак. Мамлакатимиз 30 йил давомида ушбу принцип асосида яшади ва энди йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди. Бизнинг ташқи қарзимиз қарийб 5 миллиард долларни ташкил этади. Агар уларнинг баъзиларини вақтида тўламасак, кўплаб объектларни йўқотамиз. Бундай шартлар билан келишувни Атамбоев тузган. Аммо, Худо хоҳласа, барча қарзлардан ўз вақтида халос бўламиз. Режалар мавжуд”, деган Жапаров.

Сўнгги маълумотларг кўра, 2020 йил охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи 4 миллиард 850 млн 730 минг долларни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

1389

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг