Малайзиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзиянинг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Рафеда бинти Абдул Азизнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Томонлар сўнгги йилларда олий даражадаги мулоқотлар туфайли икки давлат ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини қайд этган.

Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда турли соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида Бахтиёр Саидов янги элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, унинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев фармони билан Ерали Туғжанов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг